Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 72 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/modules/show.full.php on line 294 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 60 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 64 18-30 ёшли ўзбекистонликлар ўзини хакикий ватанпарвар деб хисоблайди » Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев

18-30 ёшли ўзбекистонликлар ўзини хакикий ватанпарвар деб хисоблайди

18-30 ёшли ўзбекистонликлар ўзини хакикий ватанпарвар деб хисоблайди

18-30 ёшли ўзбекистонликлар ўзини ҳақиқий ватанпарвар деб ҳисоблайди
“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази “Ўзбектистонликларда миллий ўз-ўзини англаш” мавзусида аҳоли ўртасида ижтимоий сўров ўтказди.



Ижтимоий тадқиқот натижалари республика аҳолисининг кўпчилиги учун “миллат” тушунчаси одамнинг бирор бир конкрет халққа тегишлилигига қиёсланишини кўрсатди.

18-30 ёшли ўзбекистонликлар ўзини хакикий ватанпарвар деб хисоблайди“Сизнинг ўз миллатингизга тегишли эканингиз нимада намоён бўлади?”, деган саволга респондентлар қуйиджаги жавоб вариантларини беришган: мен она тилимда гапираман ва фикрлайман, ўз халқим билан маънавий бирлигимни ҳис қиламан, ҳаёт тарзим халқимнинг удумлари ва анъаналарига асосланган, ўз миллатим ва унинг бой тарихи билан ғурурланаман.

Ўзбекистонликларда миллий ўзини ўзи англаш ўз миллатининг маънавий ўзига хослиги, халқ анъаналари ва удумлари, Ўзбекистоннинг мустақиллиги, ўзбек халқининг бой тарихи билан ифодаланар экан.

Бундан ташқари, респондентлар миллий ўзини ўзи англашни аждодларнинг буюк мероси, она тили ва миллий маданияти билан боғлашди.

Ўзбекистонликларнинг ўз тарихи, мамлакат маданиятига муносабати улар учун миллий ўзини ўзи англашда муҳим кўрсаткич эканлиги маълум бўлди. Сўровда қатнашганларнинг аксарияти ўз ўлкасининг тарихи ва маданиятини билишини айтди (90% дан кўп).

Миллий ўзини ўзи англаш ривожининг муҳим жиҳати сифатида Ўзбекистоннинг дунёдаги ўрни ва роли, мамлакат мустақиллиги муносабати билан улар ҳис қилаётган туйғулар кўрсатилди. Ўтказилган сўров аҳоли орасида ватанпарварлик ҳислари юқори даражада эканини тасдиқлади.

Хусусан, респондентларнинг кўпчилиги Ўзбекистонга бой тарихий-маданий, адабий-маънавий ва илмий меросга эга давлат сифатида қарар экан (91% га яқин).

Ўзбекистон аҳолиси давлат мустақиллигига мамлакат ҳаётидаги энг муҳим тарихий жиҳат сифатида алоҳида аҳамият бериши маълум бўлди. Бу ўзбекистонликлар Ватан байроғини кўрганида ва давлат гимнини тинглаганида ғурур ва қониқиш ҳиссини туйиши факти билан тасдиқланади. Маълум бўлишича, 18-30 ёшдаги ёшларнинг аксарият қисми ўзини ҳақиқий ватанпарвар деб ҳисоблайди.

Ўтказилган тадқиқот ўзбекистонликларнинг миллий-фуқаролик позициялари шаклланишига таъсир кўрсатувчи асосий омилларни аниқлаш имконини берди. Уларнинг орасида биринчи ўрин оилага тегишли – сўралганларнинг 83,5% шундай деб ҳисоблайди. Улар одамнинг миллий-шахсий позицияларини тарбиялашда оилавий муносабатларга катта аҳамият беради.

Кишининг фуқаро сифатида ривожланишига таъсир кўрсатувчи омиллар орасида маҳалла ва жамоатчилик фикри, мактаб ва бошқа ўқув муассасалари, ОАВ, меҳнат жамоаларидаги муҳит ҳам кўрсатиб ўтилган.

Тадқиқот жараёнида ўзбек тилининг миллатлараро мулоқот тили сифатидаги ролининг сезиларли даражада ошгани аниқланди. Турли миллат вакиллари ўзбек тилидан мулоқот қилиш тили сифатида кўпроқ фойдаланаётгани маълум бўлди.

Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилиги давлат тилининг янада ривожланишини кўллаб-қувватлайди (83,1%). Бундан ташқари, сўровда қатнашганларнинг ҳар иккинчиси ўзбек тилини ўрганиш учун шароит ва имкониятларни яхшилаш бўйича таъсирчан чоралар қабул қилиниши зарурлигига ишора қилган (55,3%).

Умуман олганда, ўтказилган сўров мустақиллик йилларида миллий ўзини ўзи англаш жараёни жадал ривожланаётганини кўрсатди. Мамлакат аҳолиси давлат раҳбарининг Ўзбекистонда барқарор миллатлараро муносабатларни асрашга қаратилган стратегиясини қўллаб-қувватлашини ҳам намоён этди
24-05-2012, 10:00 | 1769
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement