Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 72 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/modules/show.full.php on line 294 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 60 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 64 “АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ » Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев

“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ

“Асрлар садоси” фестивали айни авж палласига кирди. Республика хонандалари ва фольклор жамоалар иштирокичдаги гала-концерт бошланиш арафасида.

“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ OLAM.uz мухбири воқеа жойидан берган хабарга кўра, ҳозиргина Миллий либослар фестивали ўз якунига етган. Бу йил асосий эътибор қорақалпоқ анъанавий либосига ва қорақалпоғистонлик дизайнерларга қаратилди.
Яқин дақиқалар ичида концерт бошланади, уни томоша қилиш учун жуда кўп одам йиғилган.

OLAM.uz Порталида бериб бориладиган воқеалар ривожининг матнли онлайн трансляциясини кузатиб боринг.




“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ












Концерт артистлар ва фольклор ансамбллардан иборат карвоннинг Тупроққалъа этагидан саҳна томон юриши билан бошланиши маълум бўлди. Артистлар мамлакатнинг турли ҳудудларининг маданиятини тақдим этади.

20.20. Тўпланган меҳмонлар концертнинг бошланишини кутяпти, аммо у ҳали бошлангани йўқ. Улкан экранлар бутун тадбирни трансляция қилиб туради.

20.25 Саҳна атрофига ўтириш жойлари ташкил этилган, уларни фахрий меҳмонлар эгаллаган. Об-ҳаво салқин.

20.30 Томошабинларнинг кўпчилиги Нукусдан келган.

20.35. Томошабинлар завққа тўлган: Фонд Форум Васийлик кенгашининг раиси Гулнора Каримова пайдо бўлди (у анъанавий миллий нақшлар билан безалган мовий костюмда). Концерт бошланди.

20.40. Концертни карнай-сурнайлар очиб берди, шундан сўнг Гулнора Каримова қўшиқ куйлади. Унга ғижжакчи ва бастакор, Ўзбекистон халқ артисти Абдухошим Исмоилов жўрлик қиляпти. Ижро пайтида мамлакатнинг турли ҳудудларини тақдим этувчи фольклор жамоалар саҳнага чиқди.

“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ


20.44 Саҳнага Қорақалпоғистонни тақдим этувчи эркаклар фольклор жамоаси чиқди.

20.45 Осмон мушаклардан ёришиб кетди.

20.50. Саҳнада маҳаллий қорақалпоқ жамоалари чиқиш қилишяпти.


“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ










20.56. Ҳозир қорақалпоқча тўйга тайёргарлик маросимини намойиш этишяпти. Келинга анъанавий никоҳ либосини кийдирган ҳолда, уни куёв билан учрашувга тайёрлашяпти.

21.02 Саҳнага бутун республикадан фольклор жамоалар чиқишди.

“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ



“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ






















21.05 Хоразмлик артистлар ўз санъатларини намойиш этишяпти.

21.18 Саҳнада “Саҳро” гуруҳининг ёш ижрочилари.

21.22 Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонова куламоқда.

21.24 Саҳнада “Сато” гуруҳи Муножат Йўлчиева билан бирга.

21.30. Саҳнага ўзининг жўшқин қўшиғи билан Ҳосила Раҳимова чиқиб, томошабинларни рақсга чорлади. У саҳнага ҳатто Гулнора Каримовани ҳам “тортиб чиқариш”га муваффақ бўлди, у бошқалар билан бирга рақсга тушяпти.

21.36. Ҳосила Раҳимова билан бирга “Зарба” гуруҳи ҳам куйлади.

21.39 Томошабинларнинг завқ-шавқи чексиз: саҳнада – жўшқин хоразм рақслари.

21.41 Омма ҳаяжонда: Жаҳонгир Позилжонов чиқди, унинг қўшиғига Сергей Злотников гуруҳи рақсга тушяпти.

21.47. Томошабинлар жўр бўляпти ва рақсга тушяпти.

21.49 Фестиваль лауреатларини тақдирлаш маросими бошланди.

21.57. Гулнора Каримова оммага учта тилда мурожаат қилди – ўзбек, рус ва инглиз тилларида.


21.59 Лауреатларга дипломлар ва совғалар топшириляпти.


“АСРЛАР САДОСИ” ТАДБИРЛАРИ


22.01 Тупроққалъа осмони узра мушаклар отилди. Фестиваль ниҳоясига етди.


OLAM.uz


19-05-2012, 18:58 | 2240
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement