Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 72 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/modules/show.full.php on line 294 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 60 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 64 ЖАНГЧИ-ШОИРНИ ТАНИГАНЛАР БОРМИ? » Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев

ЖАНГЧИ-ШОИРНИ ТАНИГАНЛАР БОРМИ?

ЖАНГЧИ-ШОИРНИ ТАНИГАНЛАР БОРМИ?ЖАНГЧИ-ШОИРНИ ТАНИГАНЛАР БОРМИ?

ЖАНГЧИ-ШОИРНИ

ТАНИГАНЛАР

БОРМИ?



Ленинград областининг Киров райони Синявино-1 қишлоғида жиззахлик шоир Қодиржон Имомовнинг қабри топилди.

Бу ерда 1941 йилдан 1944 йилга қадар Ленинград мудофааси учун қонли жанглар бўлган эди. Блокадаларни ёришга беш бора уринишлардан сўнг, ниҳоят сўнггисида муваффақиятга эришилди. Бу оғир жангларда юзлаб жангчи аскарлар иштирок этди. Қаҳрамонлар рўйхати орасида кимларнинг исм-фамилияларини учратмайсиз: украин, татар, рус, қозоқ, ўзбек...

Синявино-1 қишлоғидаги ҳарбийлар қабристони бу ердаги ҳарбий ҳаракатлар тўхтагандан сўнг, тез орада пайдо бўлди. Унча катта бўлмаган, ободгина қабристоннинг ўртасида аскар ҳайкали жойлашган. Атрофида эса ушбу қабристонга дафн этилган юзлаб аскарларнинг фамилиялар битилган мармар лавҳалар бор. Жангда қубон бўлган аскарларнинг қариндош-уруғлари томонидан ўрнатилган ёдгорликлар ҳам талайгина.
Хайкал урушдан кейин ўрнатилган бўлиб, унда бир қўлида автомат ушлаб турган жангчи тасвирланган.
Ёдгорликнинг уч томонида марҳум аскарларнинг рўйхатини битилган. Орқа томонда эса иккита тарихий лавҳани кўриш мумкин. Лавҳадаги ёзувга
ЖАНГЧИ-ШОИРНИ ТАНИГАНЛАР БОРМИ? кўра, улардан бири ёдгорлик билан бир пайтда ўрнатилган. Лавҳада: «Имамов Кадиржан. Поэт. Уроженец г. Джизака УзССР. 1917 - 24.IX.1942. 61 ГСП 19 ГСД 2-УА» (61 Гвардейский стрелковый полк

19 Гвардейская стрелковая дивизия 2 Ударная Армия) деган ёзув бор.
Афсуски, посёлкадаги мактаб музейида Қодиржон Имомов ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Азиз юртдошлар, балки орангизда бу қаҳрамонни таниганлар, шеърларини биладиганлар бордир? Бизни яна бир савол қизиқтиради: унинг оиласи марҳум жангчини шу ерга дафн этилганлигини билармикин?

Агар жиззахлик Қодиржон Имомов (1917-1942) ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, бизга маълум қилишингизни сўраймиз.


Соҳиба ҲАЙИТБОЕВА.

“Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев”
Матбуот хизмати
7-05-2012, 13:45 | 1955
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement