Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 72 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 68 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/modules/show.full.php on line 294 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 60 Deprecated: preg_replace(): The /e modifier is deprecated, use preg_replace_callback instead in /home/vku-org/new.vku-org.ru/docs/engine/classes/templates.class.php on line 64 Тошкентда имомлар йигилишида “араб бахори”нинг сабаблари мухокама килинди » Всероссийский Конгресс узбеков, узбекистанцев

Тошкентда имомлар йигилишида “араб бахори”нинг сабаблари мухокама килинди

Тошкентда имомлар йигилишида “араб бахори”нинг сабаблари мухокама килинди

Тошкент Ислом университетида "Тинчлик ва осойишталик – олий неъмат" мавзуидаги диний соҳа ходимларининг республика амалий анжумани бўлиб ўтди.




Тошкентда имомлар йигилишида “араб бахори”нинг сабаблари мухокама килиндиАнжуманни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов очиб, мазкур анжумандан кўзланган асосий мақсадлар, имом-хатиблар олдида турган долзарб вазифаларга тўхталиб ўтди.

Анжуман очилишида истиқлол неъматидан ҳар бир хонадон, ҳар бир фуқаро баҳраманд бўлгани, мустақиллик шарофати билан ўзбек ҳалқини жаҳон танигани ва Ўзбекистон дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганини, ушбу ютуқлар амирида мамлакатдаги осуда ҳаёт, тинчлик ва хотиржамлик, миллатлар ва динлараро тотувлик ётиши таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда баъзи араб мамлакатларида давом этаётган нотинчлик ва қуролли тўқнашувларнинг асл моҳиятлари таҳлил қилиниб, оқибатда тинч аҳоли азият чекаётгани таъкидланди. Тартибсизликлар сабабли вужудга келган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий инқирозлар пировардида бутун ислом оламига салбий таъсир кўрсатаётгани, жумладан, тинч аҳоли ичида қурбонлар, бошпанасиз қолганлар ва қочқинлар сони ортиб бораётгани, муаммоларнинг ечими барча томонларнинг қуролли қарама-қаршиликлардан воз кечиб, барча зиддиятларни тинч музокаралар йўли билан ҳал этишга боғлиқ экани қайд этилди.

Иштирокчилар томонидан истиқлол туфайли мамлакатда ислом дини равнақи йўлида кенг имкониятлар очилгани, эътиқод эркинлиги қонуний равишда кафолатлаб қўйилгани, мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, диний таълим олишлари, диний адабиётларни нашр этишлари ва оммавий ахборот воситаларидан баҳраманд бўлишлари учун барча шароитлар яратилгани алоҳида қайд этилди.

Анжуман якунида тадбир иштирокчилари юрт истиқлоли ва мустақиллигини кўз қорачиғидай асраш, Ватанга садоқат, тинчлик ва барқарорликнинг қадрига етиш, диний ва миллий бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, жаҳоннинг турли нуқталарида, айниқса, республиканинг ён-атрофида давом этаётган турли низо ва қарама-қаршиликларнинг мазмун-моҳиятини халққа тўғри тушунтириш, муқаддас ислом динини сиёсийлаштириш, ўзбек халқи учун анъанавий бўлган ҳанафийлик мазҳаби ақидасини сохталаштиришга йўл қўймаслик, фуқароларни доимо огоҳ ва ҳушёр яшашга даъват этишда диний соҳа ходимларининг фаоллигини ошириш зарурлиги ҳақида якдил фикр билдирдилар.

Йиғилиш дастури доирасида иштирокчилар “Ҳазрати имом” мажмуасида ва Қатағон қурбонлари хотираси майдонида бўлишди.

OLAM.uz
05.10.2012

8-10-2012, 22:05 | 3337
Комментарии: 0

Партнеры

advertisement